Ўзбекистон

Президент туризм кўргазмаси билан танишди

Кўргазмада жами 2 млрд долларлик истиқболли лойиҳалар инвесторларга тақдим этилади.

Президент туризм кўргазмаси билан танишди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида ташкил этилган Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти кўргазмаси билан танишди.

 

Маълумки, шу кунларда Самарқандда Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтмоқда. Бу мамлакатдаги очиқлик ва эркинлик, улкан сайёҳлик салоҳиятининг эътирофи, дейиш мумкин.

 

Ушбу омилларга таяниб, туризмни ривожлантириш учун барча қулайликлар яратилмоқда. Салкам юзта мамлакат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин. Яна 55 та давлат сайёҳлари учун соддалаштирилган электрон виза тартиби жорий этилган.

 

Туризм инфратузилмаси ҳам ривожлантирилиб, меҳмонхоналар, саёҳат жойлари ва йўналишлари кўпайиб бормоқда. Жорий йилнинг ўзида 15 мингта янги меҳмон ўрни ташкил этилиб, уларнинг сони қарийб 140 мингтага етди. 540 та дам олиш маскани барпо этилиб, 70 та туризм маршрути очилди. 6 та хусусий авиакомпания иш бошлади. 

 

Президент бу соҳада ҳали имкониятлар кўплигини, Бутунжаҳон туризм ташкилотининг йиғилиши уларни кўрсатиш учун қулай фурсат эканини таъкидлаган эди. Катта майдон ана шу мақсад йўлида яратилди. 

 

Унда 14 та ҳудуднинг туризм ва инвестициявий салоҳияти намойиш этилган. Зомин, Чорвоқ, Чимён каби хуштабиат гўшаларнинг туристик-рекреацион имкониятлари, туризм қишлоқларининг манзаралари, эко ва экстремал саёҳат манзиллари ҳақида маълумотлар жамланган. 

 

Туризм қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари”, “Ўзбекистон аэропортлари” ва “Ўзбекистан вертолётлари” каби стендлар ташкил қилинган. Шунингдек, Марказий Осиё давлатларининг туризм салоҳияти, хорижий ҳамкорлар иштирокидаги стартап лойиҳалар ҳам тақдим қилинган. 

 

Умуман, кўргазмада жами 2 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар инвесторларга тақдим этилади.

 

Давлат раҳбари Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвили билан бирга экспозицияларни кўздан кечирди. Ҳудудлардаги диққатга сазовор манзиллар атрофида туризм масканлари барпо этиб, қулайликларни кенгайтириш, инвесторлар билан аниқ лойиҳаларни шакллантириш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Президент туризм кўргазмаси билан танишди | Zamon.uz