Ўзбекистон

Ўзбекистон ТИВ: Бу халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши

Ташқи ишлар вазирлиги Ғазо секторидаги “Ал-Аҳли” касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми бўйича муносабат билдирди.

Ўзбекистон ТИВ: Бу халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши

 

Ташқи ишлар вазирлиги Ғазо секторидаги “Ал-Аҳли” касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми бўйича муносабат билдирди.

 

"Ғазо секторидаги “Ал-Аҳли” касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

 

Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз.

 

Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирамиз", — дейилади баёнотда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ғазо секторидаги «Ал-Аҳлий ал-Маъданий» баптистлар шифохонасига Исроил томонидан ракета зарбаси берилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 800 нафардан зиёд одам ҳалок бўлган, уларнинг орасида юзлаб болалар бор.

 

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги шифохонада ҳалок бўлганларнинг барчаси тинч аҳоли вакиллари бўлганини қайд этди.

 

Исроил томони зарба учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаяпти.

 

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос шифохонада ҳалок бўлган қурбонлар хотирасига мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон ТИВ: Бу халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши | Zamon.uz