Жаҳон

Хитой блок сиёсатини қабул қилмайди ва санкцияларга қарши — Си Цзиньпин

Пекинда “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми бошланди.

Хитой блок сиёсатини қабул қилмайди ва санкцияларга қарши — Си Цзиньпин

 

Пекинда “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми бошланди. Унда сўзга чиққан Хитой раҳбари Хитой блок сиёсатини қабул қилмаслиги ва санкцияларга қарши эканини маълум қилди.

 

“Биз мафкуравий қарама-қаршиликда, геосиёсий ўйинларда ёки блокли сиёсий қарама-қаршиликда қатнашмаймиз. Биз бир томонлама санкциялар, иқтисодий мажбурлаш ва алоқаларни узишга қаршимиз”, — деди Хитой раҳбари.

 

Унинг сўзларига кўра, Хитой ёлғиз ўзи учун алоҳида модернизацияни амалга оширмайди, у дунёнинг барча мамлакатларини модернизация қилиш учун ҳаракат қилишга тайёр.

 

"Биз модернизацияни фақат Хитой учун эмас, балки кўплаб ривожланаётган мамлакатлар билан биргаликда модернизация қилишни умид қиламиз", — деди у.

 

Маълум қилинишича, келгуси беш йилда (2024-2028 йилларда) Хитойнинг товар ва хизматлар ташқи савдоси мос равишда 32 триллион ва 5 триллион доллардан ошиши кутилмоқда.

 

"Хитой 140 дан ортиқ мамлакатлар ва минтақалар учун асосий савдо шеригига айланди, шунингдек, тобора ортиб бораётган мамлакатлар учун асосий сармоя манбаига айланмоқда", — деди Си Цзиньпин.

 

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқа бир қатор давлатлар президентлари “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этиш учун Пекинда бўлиб турибди.

custom img

Rossiya armiyasi yana kengaytiriladi: Putin yangi farmonni imzoladi

Qurolli Kuchlarning shtatdagi umumiy soni 2,44 million kishidan oshirildi.

custom img

“Мен уларга ҳеч нарса таклиф қилганим йўқ”: Трамп Эрон санкцияларини юмшатиш таклифини рад этди

АҚШ президенти музлатилган активларни очиш таклифи берилгани ҳақидаги хабарларни “ёлғон” деб атади.

custom img

“Пусан келишуви”: АҚШ ва Хитой савдо сулҳини узайтирди

Қарор Дональд Трамп ва Си Цзиньпиннинг Вашингтондаги учрашуви арафасида эълон қилинди.

custom img

Украина сўнгги ойлардаги ҳаракатлари учун жавоб беради — Песков

Кремль вакили Россия қуролли кучлари Украинадаги турли нишонларга зарба берётганини маълум қилди.

custom img

Каспийдаги машғулотларда ҳарбийлар қутқарув нимчаларисиз қолган — Тўқаев

Қозоғистон президенти фожиа сабабларини ва хавфсизлик чораларига риоя этилишини текширишни топширди.

custom img

Бир авлод сигарета чекмайди: 2015 йилдан кейин туғилганларга умрбод тамаки тақиқи таклиф қилинмоқда

Шунингдек, 2040 йилдан бошлаб тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни тўлиқ тўхтатиш режалаштирилмоқда.

custom img

Сербия президенти истеъфога чиқди: Вучич энди бош вазирликка даъвогарлик қилади

Унинг президентлик муддати 2027 йилда якунланиши керак эди.

custom img

Ҳиндистон ва Непалда сув тошқинлари: 70 киши ҳалок бўлди

Непалнинг 77 туманидан 49 тасида сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантириш берилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"