Ўзбекистон

Болаларда аутизм қандай белгилар билан намоён бўлади?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Болаларда аутизм қандай белгилар билан намоён бўлади?

 

Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда дунё бўйича тахминан ҳар 50 нафар боладан бирига аутизм ташхиси қўйилмоқда. Бу, ўтган 10 йилга яқин вақт ичида кўрсаткичлар қарийб тўрт баробар ошганини тасдиқлайди. Хўш, аутизм қандай касаллик? У қандай белгилар билан намоён бўлади?

 

Аутизм — руҳиятнинг бузилиши билан боғлиқ ҳолат. У мия фаолиятига бевосита таъсир қилувчи неврологик бузилишлар натижасида келиб чиқади.

 

Ушбу ташхис қўйилган жажжи беморлар ташқи олам, атрофдагилар билан мулоқот қилишни истамайди. Ёлғизликни хуш кўради. Бир хил хатти-ҳаракат ва сўзларни такрорлайди.

 

Аутизмга чалинган бола ўз оламида яшайди. Фикрлаши бошқаларникига ўхшамайди. Уларнинг хатти-ҳаракатларида ҳиссий кечинмалар асосий ўрин тутади.

 

Ушбу касаллик кўп ҳолларда 3 ёшгача бўлган болаларда пайдо бўлади. Аммо унинг илк белгиларини аксарият ота-оналар ўз вақтида пайқай олмайди. Яққолроқ аломатлар эса 2-3 ёшли беморларда кўзга ташланиши эҳтимоли юқори.

 

Аутизмнинг илк босқичларида бола ота-онанинг айрим ҳаракатларига жавоб қайтармайди. Масалан, уни исми билан чақирганингизда қарамайди. Атрофдаги одамлар, қариндош-уруғлар, уларнинг фарзандлари билан дўстона ва илиқ муносабатлар ўрната олмайди.

 

Касалликка хос асосий симптомлардан яна бири бемор болаларнинг ўзгалар кўзларига тик қарай олмаслигидир. Бу каби вазиятларда улар нигоҳларини олиб қочишга ҳаракат қилишади.

 

Қолаверса, бундай бемор болалар баъзида гапларни эшитмайди, у ёки бу ўйинчоқ билан қандай ўйнашни билмайди, бошқаларга жилмаймайди. Гўдак 12 ойлик бўлса-да индамайди, атрофга қизиқиб боқмайди, 2 ёшида ҳам гапира олмайди. Уйқу бузилишлари, тажовузкорликка мойиллик ва қўрқув ҳам аутизм белгилари бўлиши мумкин.

 

Ушбу хасталикка чалинган болаларга тиббий амалиётда тахминан 4 ёшлигида аниқ ташхис қўйилади. Лекин бу анча кеч муддат. Ваҳоланки, бундай беморларда 18-24 ойлигидаёқ тегишли муолажалар бошланса, уларнинг соғлом ҳаётга қайтиши осон кечади.

 

Ҳозирги кунда аутизм билан касалланган болаларга ижтимоий мослашув муассасаларида тиббий, педагогик, психологик ва реабилитацион ёрдам кўрсатилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Болаларда аутизм қандай белгилар билан намоён бўлади? | Zamon.uz