Ўзбекистон

Нима учун Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратиляпти?

Халқаро экспертларнинг эътироф этишича, қисқа вақт ичида Ўзбекистон халқаро даражада “ёпиқ” давлатдан “энг очиқ” мамлакатлардан бирига айланди.

Нима учун Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратиляпти?

 

Жаҳон ҳамжамиятига очилиб бораётган Янги Ўзбекистон тараққиётида мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш, юртимизда мавжуд салоҳиятдан туризмни тараққий эттиришда фойдаланишга қаратилган кенг кўламли ва тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ташқи сиёсатда мамлакатимиз дунёга очилиб, яқин қўшнилар ва бошқа хорижий давлатлар билан ҳамкорлик ва дўстона сиёсат йўлга қўйилди.

 

Туризм тармоқларини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади – очиқлик тамойили асосида жамиятнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодий соҳаларни модернизация қилиш, тадбиркорларга қўшимча имкониятлар яратиш ва турмуш фаровонлигининг юқори ўсиш суръатларини таъминлашдан иборатдир.

 

Аҳоли орасида “Нима учун туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратяпмиз?” деган савол туғилиши мумкин. Жавоби оддий: соҳага киритилган 1 доллар инвестиция 3-4 марта кўп даромад келтиради.

 

Туризм соҳасида яратилган 1 та янги иш ўрни, бошқа соҳаларда яна 2 та иш ўрни пайдо бўлишига туртки беради.

 

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, ҳамма пахтага мажбурий сафарбар этилган йилларда ҳам Ўзбекистон пахта толасининг экспорти 1 миллиард доллардан ошмаган. Ҳозирги кунда туризм экспорти бу маррадан ошиб ўтди. Агар уни 3-4 баробар оширсак, жайдари қилиб айтганда, “пахта экмасак” ҳам бўлаверади.

 

Мутахассисларнинг фикрича, туризмда топилган даромаднинг 30 фоизи одамларнинг қўлига иш ҳақи бўлиб боради, саноатда ва бошқа тармоқларда бу 10 фоиздан ошмайди. Шунинг учун, кўп давлатлар сайёҳ жалб қилишнинг янги-янги йўлларини излаяпти.

 

Шуни инобатга олган ҳолда чет эллик туристларнинг мамлакатимизга сайёҳ бўлиб келишини таъминлаш ва хорижий туристларнинг оқимини кўпайтириш мақсадида сўнгги ислоҳотлар шароитида виза режимининг либераллаштирилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Хорижий давлатлардан ташриф буюрувчилар учун виза режими соддалаштирилди, хусусан, айни пайтда 93 та хорижий давлатлар фуқаролари учун визасиз кириш, 56 та давлат учун электрон кириш визаси, 47 та давлат учун беш кунлик транзит визасиз кириш, шунингдек, 76 та давлат учун туризм визалар беришнинг енгилаштирилган тартиби белгиланди.

 

55 ёшга тўлган ва туризм мақсадида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга республикага келувчи ХХР, АҚШ ва Вьетнамнинг фуқаролари учун визасиз кириш режими жорий қилинди.

 

Шунингдек, “Vatandosh”, “Student visa”, “Academic visa”, “Medical visa” ва “Pilgrim visa” каби янги кириш виза турлари белгиланди.

 

Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида, хорижий туристлар сони 2016 йилда 1,3 млн. нафар бўлса, 2022 йилда 5,2 млн. нафарни ташкил этди. 2023 йил 8 ойда юртимизга хориждан 4,3 миллион турист келди.

 

Мамлакатимизга узоқ давлатлардан келаётган туристлар оқими 3-4 баробар ошди. Мисол учун, бу йил Ҳиндистондан – 3,5 баравар (25 минг), Япониядан – 5 баравар (7 минг), АҚШдан – 2 баравар (14 минг), Италиядан – 3,5 баравар (17 минг) сайёҳ кўпайди.

 

Шунингдек, ҳар бир хорижий туристнинг республика ҳудудида бевосита саёҳат харажатларидан ташқари сарфлайдиган ўртача маблағ суммаси 2017 йилда 197 АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилда 309, 2023 йилда эса 330 АҚШ долларига етди ва туризм экспорти ҳажми 1,6 млрд доллар бўлди (2017 йилда 531 млн доллар бўлган). 2023 йил 8 ойда – 1,4 миллиард доллар тушум бўлди.

 

Туристларнинг ўртача қолиш куни 4-5 кунни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даври (3 кун)га нисбатан 1,5 бараварга ортди.

 

Пандемия, дунёдаги мураккаб вазиятга қарамасдан, мамлакатимизда ўтган 6 ярим йилда (2017 йил 2023 йил июнь) туризм хизматлари 2,5 баробар ўсиб, хорижий туристлар сони 5 миллион нафардан ошди (2016 йилда 2 миллион нафар бўлган). Туризм экспорти 430 миллиондан 1 миллиард 600 миллион долларга кўпайди (ўсиш – 4 баробар). 2023 йилда туризм экспорти 2 миллиард долларга етказиш кутилмоқда.

 

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, халқаро экспертларнинг эътироф этишича, қисқа вақт ичида Ўзбекистон халқаро даражада “ёпиқ” давлатдан “энг очиқ” мамлакатлардан бирига айланди.

 

Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида бир томондан, юртимизга сайёҳлар осон келиб-кетиши таъминланган бўлса, мккинчи томондан ҳозирги шароитда туризм Ўзбекистон иқтисодиётини жадал янгилашда етакчи соҳалардан бирига айланмоқда.

 

Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, шубҳасиз, ўрта муддатда мамлакат иқтисодиётида туризм индустрияси улушини кўпайтиришга хизмат қилади ва Ўзбекистон туризми миллий иқтисодиётдаги ютуқлар билан чекланиб қолмасдан, минтақа ва дунё туристик хизматлари бозорига энг рақобатбардош давлатлар қаторида кириб бориши мумкин.

 

custom img

Сув хўжалигида соғлом ва замонавий бошқарув тизими жорий этилмоқда

Янги тизим доирасида сув инфратузилмаси лойиҳалари ягона электрон платформага ўтказилади.

custom img

Наманганда дарёда чўкиб кетган бир нафар фуқаронинг жасади топилди

Жорий мавсум давомида чўмилиш тақиқланган ҳудудларда сувга тушиш оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Давлат раҳбари Остона шаҳрида “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан устувор лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

custom img

Капитал бозори ислоҳ қилинади: Қонунчилик палатаси янги қонун лойиҳасини маъқуллади

Ҳужжат капитал бозорини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, янги молиявий воситаларни жорий этиш ҳамда инвесторлар ҳуқуқларини кучайтиришни назарда тутади.

custom img

Жанубий Кореяга ишга юборишдаги 90 млн долларлик иш бўйича суд бошланади

Жиноят иши доирасида тўрт нафар шахсга нисбатан бир қатор оғир моддалар билан айблов эълон қилинган.

custom img

Қарийб 600 миллион сўм ютуққа эга “Йил ўқитувчиси” танловининг финал синовлари ўтказилмоқда

Мазкур танловда Республиканинг 208 та ҳудудида фаолият олиб бораётган жами 416 нафар педагог иштирок этмоқда.

custom img

Бўкада бедарак йўқолган эркак ўлик ҳолда топилди

Ҳозирда марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"