Ўзбекистон

Бандлик бўлими — нафақа тайинланадиган ёки маслаҳат олиш маркази эмас

Фуқаролар кўпинча Бандлик бўлимларига бошқа мақсадларда келмоқда.

Бандлик бўлими — нафақа тайинланадиган ёки маслаҳат олиш маркази эмас

 

Иш ўринлари ташкил этилишини рағбатлантириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш, ишсиз шахсларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш мақсадида бир қатор имкониятлар яратилмокда.

 

Жумладан, амалдаги тартиб бўйича иш билан банд бўлмаган фуқаро бандлик органига маслаҳат олиш учун ёки иш ишловчи сифатида рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилиши лозим. Бунда, кам таъминланганлик тоифасидан чиқиш мақсадида иш билан таъминланишга ҳаракатини инобатга олиб, ушбу фуқародан расмий бандлик талаб этилмайди.

 

Лекин, амалиётда фуқаролар ушбу имтиёздан бошқа мақсадларда фойдаланиб келмоқда. Яъни, аксарият фуқаролар фақатгина нафақа тайинланиши учун бандлик органига мурожаат қилиб, нафақа тайинлангандан сўнг бандлик органига иш излаб қайтиб мурожаат қилмаган.

 

Бир сўз билан айтганда фуқаролар бандлик органига “иш қидириб эмас, нафақа тайинлаш учун мурожаат қилмоқда” деган хулосага келиш мумкин.

 

Ачинарлиси, норасмий даромад олаётган фуқаролар ҳам бандлик бўлимига “маслаҳат олиш” учун мурожаат қилиб, болалар нафақаси олиш ҳолатлари мавжуд. Бу эса, даромадини расмийлаштирган болалар нафақаси олмайдиган оилаларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

 

Мазкур вазиятни ўзгартириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон кўринишда ариза беришни жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилиняпти.

 

Киритилаётган ўзгартиришларга кўра иш излаб (хусусан, аҳоли бандлиги масалалари бўйича маслаҳат олиш учун) меҳнат органларига мурожаат қилганлиги сабабли расмий бандлик талаб этилмасдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган оила аъзоси болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган ойдан бошлаб 3 ой давомида меҳнат органи орқали касбга тайёрлаш, малака ошириш, қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқимаса, марказда иш изловчи ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинмаса, ишга жойлашмаса, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига кирмаса ёки меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад қилган бўлса кейинги ойдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлови тўхтатилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бандлик бўлими — нафақа тайинланадиган ёки маслаҳат олиш маркази эмас | Zamon.uz