Ўзбекистон

Ўзбекистонда ягона электр савдоси платформаси яратилади

Президент ҳузурида Энергетика ислоҳотидаги навбатдаги вазифалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда ягона электр савдоси платформаси яратилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 26 октябрь куни энергетика бозори регулятори фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказилди.

 

Мамлакатда энергетика соҳаси босқичма-босқич ислоҳ қилиб келинмоқда. Биринчи босқичда бошқарув тизими ўзгартирилди. Сўнгги йилларда 22 та электр станцияси, жумладан, илгари генерация бўлмаган вилоятларда янги станциялар ишга туширилди. Электр генерацияси тизимига илк бор хусусий капитал жалб қилинмоқда.

 

Ҳозирги кунда жами қувватлар 85 миллиард киловатт соатга етган. Келгуси йилларда яна 20 гигаваттлик қувватларни ишга тушириш мўлжалланган. Етти миллиард доллар хусусий сармоя эвазига 9 гигаватт қувват яратиш режалаштирилган.

 

Жадал ривожланаётган иқтисодиёт ва аҳолининг ўсиб бораётган талабини қондириш учун электр ишлаб чиқариш ҳажмини камида 120 миллиард киловатт соатга етказиш мақсад қилинган. Янги қувватларни ишга тушириш ва тармоқларни тўлиқ модернизациялашга 52 миллиард доллар инвестиция зарурлиги ҳисоб-китоб қилинган.

 

Бундай катта ҳажмдаги инвестицияларни хусусий сектор иштирокисиз шакллантириб бўлмайди. Соҳанинг хусусий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш учун эса, халқаро тажриба кўрсатганидек, энг аввало, очиқ рақобат муҳитига эга энергетика бозорини яратиш керак.

 

Айни шу мақсадлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 28 сентябрдаги “Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган.

 

Унга кўра, 2026 йилга бориб, электр энергияси талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин, улгуржи бозор ишга тушади. Шу билан бирга, норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш, бозор инфратузилмасини яратиш, энергетика тизимини энг қуйи бўғинига қадар рақамлаштириш, инсон омилисиз реал вақтда ишлайдиган ақлли бошқарув тизимини (SCADA) жорий этиш зарур.

 

Кўплаб давлатларда бу ислоҳотлар учун 15 йил вақт кетган. Мамлакатда буни уч босқичда, 2030 йилгача якунлаш режалаштирилган.

 

Шу боис, фармонга мувофиқ, Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги тузилди ҳамда унга энергорегулятор вазифаси юклатилди.

 

Тақдимотда энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов фармонда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш муддатлари ва соҳадаги режалар ҳақида ахборот берди.

 

Давлат раҳбари мутасаддиларга республикани электр билан таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди. Бунда, эркин энергетика бозорига ўтишнинг асосий шарти мамлакатда электр энергиясига бўлган талабни тўлиқ таъминлаш учун етарли генерация қувватларини яратиш экани алоҳида кўрсатиб ўтилди.

 

Шунингдек, ягона электр савдоси платформасини яратиш ва 2024 йил якунига қадар уни синовдан ўтказиб, ишга тушириш вазифаси қўйилди.

 

Президент энергетика бозорини эркинлаштириш жараёнида электр энергиясини аҳолига республиканинг барча ҳудудларида 2035 йилга қадар бир хил нархда сотилиши талабига ҳамда тарифларни белгилашда ижтимоий ҳимоя принципига қатъий риоя этиш шартлигини таъкидлади.

 

Янги тизим самарали ишлаши учун учта йўналиш – кадрлар тайёрлаш, тармоқнинг илм-фан билан узвийлигини таъминлаш ва рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди. Бундай комплекс ишлаш тартибини марказдан тортиб ҳудудларгача татбиқ этиш топширилди.

 

Шу боис агентликка билимли мутахассис ва хорижий консультантлар ишга олинади. Ходимлар Испания, Хитой, Туркия ва Германияга малака оширишга юборилади. Хорижий тажриба асосида Ўзбекистонда ҳам муҳандис, диспетчер, SCADA оператори ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш учун ўқув курслари ташкил қилинади.

 

Тақдимотда кўриб чиқилган масалалар юзасидан соҳа масъулларига қатор топшириқлар берилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда ягона электр савдоси платформаси яратилади | Zamon.uz