Тошкентда ШҲТнинг биринчи транспорт форуми бўлиб ўтади
Анжуманда транспорт соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади.

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) биринчи транспорт форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад ШҲТ мамлакатлари транспорт ва логистика соҳаси вакиллари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва самарали транспорт йўлакларини яратиш иборат.
Анжуманда транспорт соҳасида истиқболли ва мавжуд лойиҳаларни амалга ошириш йўлларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда. Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, савдо ва инвестицияларни кўпайтириш, транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун кенг имкониятларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади







