Ўзбекистон

4 сотих ерга эга бир оила аъзоси банд ҳисобланади ва ундан расмий даромад талаб этилмайди

Ҳозирда 326 минг тадан ортиқ оилаларга айнан оила аъзолари автоматик равишда банд деб белгиланганлиги сабабли нафақалар тайинланган.

4 сотих ерга эга бир оила аъзоси банд ҳисобланади ва ундан расмий даромад талаб этилмайди

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон кўринишда ариза беришни жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Мазкур ҳужжат билан кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам(ижтимоий нафақа) тайинлаш ва тўлаш тартибига ўзгартириш киритилишининг сабаблари қуйидагилардан иборат:

 

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун оиланинг вояга етган барча меҳнатга лаёқатли аъзосини расмий иш билан банд бўлиши талаб этилади. Агар оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзосидан бири расмий иш билан банд бўлмаса нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади.

 

Бунда, амалдаги тартиб бўйича оиланинг томорқа ер майдони мавжуд бўлганда ҳар 4 сотих ерга бир оила аъзоси автоматик равишда банд деб белгиланади ҳамда расмий даромад талаб этилмайди.

 

Ҳозирда 326 мингтадан ортиқ оилаларга айнан оила аъзолари автоматик равишда банд деб белгиланганлиги сабабли нафақалар тайинланган.

 

Лекин шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу оилаларнинг аъзолари ишга жойлашиш, фаолиятларини якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилиш орқали расмийлаштириш чораларини кўришмаган.

 

Натижада, амалиётда ўзига тўқ катта ҳовлига эга бўлган ёки томорқасидан умуман фойдаланмаган оилаларга ҳам нафақа тайинланиши ҳамда аҳоли ўртасида тизимга нисбатан ишонч камайишига сабаб бўлмоқда.

 

Мисол учун, 3 фарзандлик оиланинг 8 сотих ер майдони мавжуд ва эр-хотин норасмий даромад олади. Бунда, эр ва хотиндан бандлик талаб этилмайди ва 8 сотих ер учун 274,4 минг сўм норматив даромад ҳисобланади. Норматив даромад оиладаги бир киши (54,8 минг сўм) учун энг кам истеъмол харажатидан кам бўлганлиги сабабли нафақа тайинланади.

 

Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалиги майдонида фақат оиланинг бир ишсиз аъзосини автоматик равишда “банд” сифатида қабул қилиниб, кейинги аъзоларини фаолиятини расмийлаштириши талаб этилмоқда.

 

Амалдаги тартибга мувофиқ, томорқада банд бўлган фуқаролар ихтиёрий равишда солиқ органида ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш тартиби мавжуд. Бунда, ўзини-ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтган фуқарога бир йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари (330 минг сўм) ижтимоий солиқ тўлаган тақдирда нафақа тайинлашда “банд” сифатида қабул қилинади ҳамда пенсия ҳисоблашда 1 йиллик иш стажига эга бўлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

4 сотих ерга эга бир оила аъзоси банд ҳисобланади ва ундан расмий даромад талаб этилмайди | Zamon.uz