Ўзбекистон

Ўзбекистонда салкам 7 мингта мактаб кўмирда иситилади

Мактабларга жорий йил куз-қиш мавсуми учун 202,9 минг тонна кўмир етказиб берилди.

Ўзбекистонда салкам 7 мингта мактаб кўмирда иситилади

 

Ўзбекистонда мавжуд 10 118 та мактабнинг 6 807 таси ёки 67,3 фоизи кўмир ёқилғисида иситилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходими Дилфуза Собирова таълим муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги маълумотларида келтириб ўтди.

 

Шунингдек, жами мактабларнинг 3 284 таси (32,5 фоизи) табиий газда, 23 таси (0,2 фоизи) суюқ ёқилғида ва 4 таси электр энергиясида иситилади.

 

Қайд этилишича, мактабларга жорий йил куз-қиш мавсуми учун 202,9 минг тонна кўмир етказиб берилди (режадаги таъминот 100 фоиз бажарилган).

 

Мактабгача таълим ташкилотлари учун эса 58,1 минг тонна кўмир ёқилғи маҳсулотлари жамғарилиши белгиланган ва айни вақтда бу борадаги ишлар ҳам тўлиқ тугалланган.

 

Дилфуза Собировага кўра, Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги 57-сон қарори билан бу йил 4 491 та мактаб ва боғчаларнинг локал иситиш тизимлари кўмир ёқилғисига ўтказилиши керак эди. Ҳозирга қадар маҳаллий ҳокимликлар томонидан 926 та мактаб ва 1 161 та мактабгача таълим ташкилотларининг иситиш тизимлари газдан кўмир ёқилғисига ўтказилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.