Сиёсат

Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги битим ратификация қилинди

Битим Анқара шаҳрида 2023 йил 16 мартда имзоланган эди.

Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги битим ратификация қилинди

 

Ўзбекистон Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қонунга имзо чекди.

 

Битим Анқара шаҳрида 2023 йил 16 мартда имзоланган эди.

 

Қонунга кўра, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари Ўзбекистоннинг Туркий инвестиция жамғармасидаги улушини битимда назарда тутилган муддатларда шакллантириш, шу жумладан, унинг бошланғич капиталидаги 2 000 та акцияга обуна бўлиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаи эканлиги белгиланди.

 

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги битимнинг бажарилиши учун масъул ваколатли орган этиб, Марказий банк битим бўйича депозитарий функциясини бажариши белгиланди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги битим ратификация қилинди | Zamon.uz