Ўзбекистон

Археология ёдгорлиги бир қисми бузилиб, уй-жойлар қурилгани аниқланди

Ҳолат Сурхондарёда юз берган.

Археология ёдгорлиги бир қисми бузилиб, уй-жойлар қурилгани аниқланди

 

Сурхондарёда 4 та археология ёдгорлигига 7 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланиб, жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилишга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Шундай тадбирларнинг бирида Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 4 та археология ёдгорлигига зарар етказилгани аниқланди.

 

Хусусан:

  • милоддан аввалги V–I асрларга оид “Таллаган тепа” ёдгорлигининг 40 квадрат метр қисми кесиб олиниб, автомобиль йўли ўтказилиши оқибатида 888 милион сўмлик;

  • V–VIII асрларга оид "Ғўринтепа" ёдгорлигининг 200 квадрат метр қисми бузилиб, уй-жойлар қуриб юборилиши оқибатида 4,7 миллиард сўмлик;

  • I–IV асрларга оид "Хушвақтепа" ёдгорлиги тупроғи 12 квадрат метри олиниб, ҳожатхона қурилгани оқибатида 266 миллион сўмлик;

  • V–VII асрларга оид "Тоштепа" ёдгорлигининг 56 квадрат метр тупроқлари олиниб, молхона қурилгани оқибатида 1,2 миллиард сўмлик зарар етказилган.

 

Аниқланган ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"