Андижондаги “Мурувват” уйида болалар хўрланяптими?
Тармоқда тарқалган хабарларга муносабат билдирилди.

Ижтимоий тармоқда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида болалар хўрлангани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 24 июль куни соат 12:05 ларда Қўрғонтепа “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйининг 6-гуруҳида содир бўлган.
Ҳозирда ҳолатга конуний баҳо бериш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, Қўрғонтепа тумани прокуратураси билан ҳамкорликда суриштирув олиб борилмоқда.
"Ушбу ҳолат бўйича керакли чоралар кўрилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади", дейилади расмий хабарда.







