Спорт

“Манчестер Юнайтед”ни ҳеч қайси мураббий қутқара олмайди

Клуб атрофида сўнгги вақтлар яна кўпгина гаплар-сўзлар болалади.

“Манчестер Юнайтед”ни ҳеч қайси мураббий қутқара олмайди

 

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, Тен Ҳаг, Анчелотти, Гвардиола ва Фергюсон ҳам ҳозирги жамоани аввалги ҳолатига қайтара олмайди. Дунёдаги энг буюк клублардан бири ҳисобланадиган Манчестер жамоасида беқарорлик даври 2005 йил 13 май кунидан бошланди. Мазкур санада жамоани америкалик бизнесман Малколм Глейзер сотиб олади. Шу тариқа, тадбиркор ярим миллиардлик, катта қарзга ботган жамоага эгалик ҳуқуқини қўлга киритади. 

 

«Юнайтед» молиявий инқирозга учрадими? Йўқ, бу клуб учун инқироз ёқаси эмас эди. Шу вақтда ҳам жамоа сайёрадаги энг бой футбол клуб ва пул рейтинги бўйича энг юқорида эди. Шунингдек, Англия премьер-лигасининг гегемони, Чемпионлар лигаси ғолиби ва янги етук таркибга эга жамоа сифатида ўз мавқеини сақлаб қолганди.

  

Глейзерлар оиласининг эса футболга кириб келишда ўз режалари бор эди. Улар аллақачон Американинг Тампа Бай Буссанеэрс футбол клубига эгалик қилиш асносида бу бўйича маълум тажрибага эга бўлган. Оила Фергюсон бошчилигидаги жамоа билан бирга ишлашда муаммоларга дуч келади. Натижада, бу Фергининг жамоадан кетиши билан якунланади. 

 

Шундан кейин жамоа мураббийи этиб тайинланганларга кўп имконият тақдим этилмади. Шу тариқа, 2014 йилги жаҳон чемпионатидаги шов-шувли натижадан сўнг, Луи Ван Гал жамоа бош мураббийи этиб тайинланади. Бироқ, Ван Гал Мачестерда ишлаганини ҳалигача чуқур қайғу билан эслайди. 

 

У интервьюларидан бирида клуб ҳақида шундай деган:

 

—Клуб Моуринё қўл остида қандай ишлаганидан ҳайратдаман. Сулшер ҳам бир муддат келди. Бошида яхши натижаларга эришди ва шунга яраша шартнома имзоланди. Бироқ, у тажрибасиз мураббий эканлиги яққол кўриниб турарди. Почеттинони жамоага олиб келиш ўрнига клуб, Сулшер билан шартномани бекор қилишга шошилмади. Шундан сўнг, Роналдунинг келиши яна барча режаларни барбод қилди. Энди эса Тен Ҳаг ҳам бизнинг кўз ўнигимизда пассивлашиб бормоқда. 

 

“Манчестер Юнайтед”нинг янги инқирозига Тен Ҳаг айбдорми? Экспертлар қисман уни айблашмоқда. Бу таркиб танлаш, тактика ва трансферлар билан боғлиқ. Бундан ташқари, машғулотлардаги эркинлик. Роналду ҳам клубда вақтида бу ҳақда бир неча бор гапирган. Айни вақтда ҳам ҳолат ўзгаришсиз қолганини кўриш мумкин.  

 

“Манчестер Юнайтед” олти ойдан бери сотув ҳолатида турибди. На ходимлар, на футболчилар ва мураббий кейинги тақдир қандай бўлиши ҳақида маълумотга эга эмас. Маркетингни йўлга қўйган ва барча реклама даромадларини қўлга киритаётган Глейзерлар учун футболдаги натижалар муҳим эмас, уларга “Манчестер Юнайтед” футбол клуби сифатида эмас, балки бизнес корпарация сифатида керак. Демак, исталган одамни мураббий курсисига ўтирғизиб қўйишингиз мумкин, бироқ, футбол жамоавий меҳнат маҳсули эканлигини тушунадиган хўжайин топилмагунча, манчестерликларнинг изтироби давом этаверади.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

custom img

Исроил бойкот қилинди: Покистон Исроилга қарши доскага чиқмади

Самарқандда ўтаётган 46-FIDE Жаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи турида Покистон шахмат федерацияси шахматчиларини Исроилга қарши ўйнатмади.

custom img

135 та тегиш ва 95 фоиз аниқлик: Абдуқодир Хусановнинг “Норвич”га қарши ўйини қандай ўтди?

Sofascore ўзбекистонлик футболчи ўйинини 7,6 баллга баҳолади.

custom img

6 та жамоа, 6 та ғалаба: Ўзбекистон шахмат Олимпиадасини муваффақиятли бошлади

Ўзбекистоннинг эркаклар жамоалари Ямайка, Афғонистон ва Мали устидан, аёллар жамоалари эса Тринидад ва Тобаго, Того ҳамда Танзания устидан ғалаба қозонди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"