Фаластин президентининг машинасига ҳужум қилинди
Ҳужумда қурбон бўлганлар бор.

Номаълум шахслар Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг машинасига ҳужум қилди. Оқибатда Фаластин етакчисининг тансоқчиларидан бири ҳалок бўлган.
Туркия нашрларининг ёзишича, “Абу Жандал ўғиллари” номли ташкилот ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Тасдиқланмаган маълумотга кўра, бир кун аввал Аббосга Ғазо секторини қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш учун бир кун муҳлат берган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Фаластин президенти билан музокаралар ўтказди. Томонлар анклавдаги вазиятни муҳокама қилишди. Учрашувда Аббос Исроил можарони тўхтатиши кераклигини айтди.







