Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида муҳим битим имзоланди

Икки мамлакат чегара ҳудудлари ишлаб чиқариш базасидан фойдаланиш самарадорлигини оширмоқчи.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида муҳим битим имзоланди

 

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида "Марказий Осиё" Саноат кооперацияси халқаро маркази фаолиятини тартибга солиш тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.

 

Битим Тошкентда бўлиб ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 16-саммити доирасида имзоланди.

 

Ҳужжатни саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда Қозоғистон савдо ва интеграция вазири Арман Шаккалиев имзолади.

 

Марказнинг вазифаларига қуйидагилар киради:

 

•давлатлараро ҳамкорлик алоқалари ва халқаро қиймат занжирларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

 

•чегара ҳудудлари ишлаб чиқариш базасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

 

•марказдаги ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш, модернизация қилиш ва саноат корхоналарини рақобатбардошлигини ошириш;

 

•икки давлат ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бошқалар.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида муҳим битим имзоланди | Zamon.uz