Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Эрон раҳбари билан учрашди

Мулоқотда икки давлат ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Эрон раҳбари билан учрашди

 

Тошкентда ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирлари доирасида 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий билан учрашуви бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо, инвестициялар, инновациялар ва транспорт соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Ўзаро мулоқотлар фаол давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди.

 

Икки томонлама савдода ўсиш суръати сақланиб қолмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари биргаликда амалга оширилмоқда.

 

Илгари олий даражада эришилган келишувларни тўлиқ рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалиги, логистикада ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

 

Ўзбекистон ва Эрон раҳбарлари маданий-гуманитар ва илм-фан соҳасидаги алмашинувларни ривожлантириш муҳимлигини кўрсатиб ўтдилар.

 

Шунингдек, минтақавий аҳамиятга молик масалалар, шу жумладан Афғонистондаги бугунги вазият нуқтаи назаридан кўриб чиқилди.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

custom img

Мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгарди

Янги тартиб ўқитувчиларнинг иш юкламасини камайтириш, дарс соатларини тақсимлашни соддалаштириш ҳамда жараённи адолатли ташкил этишга қаратилган.

custom img

“Золотая Корона” орқали пул ўтказмалари янги оператор орқали тикланади — Марказий банк

Марказий банк янги оператор орқали хизматлар келаси ҳафтадан қайта йўлга қўйилиши кутилаётганини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти “Келажак ўйинлари”нинг очилиш маросимида иштирок этди

Ушбу мусобақаларда Ўзбекистон вакиллари фижитал футбол, лазертаг ва рақс йўналишлари бўйича беллашади.

custom img

Тошкентда 3,5 млн долларлик кредит эвазига 420 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди

Банк ходими ва унинг шериги кредит ажратиш эвазига ноқонуний ҳақ олаётган вақтда тезкор тадбирда қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонликлар Дубайга ишга таклиф қилинмоқда

Танловдан ўтган номзодларга ойига 2 250 АҚШ доллари маош тўланади, асосий харажатлар эса иш берувчи томонидан қопланади.

custom img

Тошкентда “Яшил тўлқин” тизимининг илк йўналиши ишга туширилди

Тизим эрталаб шаҳар маркази, кечқурун эса қарама-қарши йўналишда ишлайди ва светофорларнинг синхрон ҳаракатини таъминлайди.

custom img

Жиззахда она-болалар МИБ орқали яшаш хонадонига қайтди

Маълум бўлишича, она ва унинг уч нафар болалари турмуш ўртоғининг уйига киритилмаётган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"