Туркманистон Президенти ҳам саммитда қатнашиш учун Тошкентга келди
Аввалроқ Эрон раҳбари ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрганди.

Туркманистон Республикаси Президенти Сердар Бердимуҳамедов Тошкентда бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун 9 ноябрь куни Ўзбекистонга келди.
Аввалроқ Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ҳам рафиқаси Жамиле Аламолхода ҳамроҳлигида саммитда иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрганди.







