Урганч шаҳрига янги ҳоким тайинланди
У тайинловга қадар ички ишлар тизимида фаолият юритган.

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган Бунёд Ражабов Урганч ҳокими бўлди.
Хоразм вилояти Урганч шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Бунёд Мадримович Ражабов халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Урганч шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Бунёд Ражабов тайинловга қадар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.







