Ўзбекистон

Женевада Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича навбатдаги ҳисоботи тақдим этилди

Йиғилишда Ўзбекистон ҳисоботи бўйича 84 давлат сўзга чиқди ва 244 та тавсия берилди.

Женевада Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича навбатдаги ҳисоботи тақдим этилди

 

6-17 ноябрь кунлари Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Универсал даврий шарҳи (УДШ) бўйича ишчи гуруҳи 44-сессияси бўлиб ўтмоқда.

 

Универсал даврий шарҳ 2006 йил 5 мартда яратилган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 60/251 резолюцияси Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг (ИҲК) механизми бўлиб, унинг доирасида БМТга аъзо барча 193 давлатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни эксперт баҳолаш амалга оширилади. 

 

Ўзбекистон 2023 йил 8 ноябрда ўзининг тўртинчи ҳисоботини тақдим этди. 44-сессияда Ўзбекистон билан бир қаторда 13 давлат: Озарбайжон, Бангладеш, Буркина-Фасо, Кабо-Верде, Камерун, Канада, Колумбия, Куба, Жибути, Германия, Россия, Туркманистон ва Тувалунинг маърузалари кўриб чиқилди.

 

Ўзбекистон ҳисоботлари УДШнинг биринчи, иккинчи ва учинчи шарҳларида мос равишда 2008 йил декабр, 2013 йил апрел ва 2018 йил май ойларида кўриб чиқилган.

 

Тадбир давомида халқаро ҳамжамият эътиборига Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган салмоқли саъй-ҳаракатлар, қонунчилик, маъмурий ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар халқаро ҳамжамият эътиборига ҳавола этилди.

 

Ўзбекистон ҳисоботи бўйича йиғилишда 84 давлат сўзга чиқди ва 244 та тавсия берилди.

 

 

Сўзга чиққан делегацияларнинг аксарияти Ўзбекистон томонидан 2013 ва 2018 йиллардаги олдинги УДШ даврларида қабул қилинган тавсияларни амалга ошириш ҳамда ИҲК билан очиқ ва конструктив мулоқотни ривожлантириш бўйича кўрилган чораларни юқори баҳолади.

 

ИҲКга аъзо мамлакатлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш, айниқса, пахта терими, одам савдосига қарши кураш борасидаги ютуқларини ҳам ижобий баҳолади.

 

Сўз ва ОАВ эркинлигини таъминлаш, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оналар ва болалар ўлимини камайтириш, инсон ҳуқуқлари бўйича узлуксиз таълим тизимини яратиш, аёллар ҳуқуқлари ва гендер тенглигини таъминлаш, аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, коррупцияга қарши кураш, ҳуқуқбузарликларга қарши кураш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарали натижалари эътироф этилди.

 

2023 йил 10 ноябрь куни Ўзбекистоннинг УДШ бўйича тўртинчи маърузасини эшитиш якунлари юзасидан тегишли тавсиялар қабул қилинди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Женевада Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича навбатдаги ҳисоботи тақдим этилди | Zamon.uz