Ўзбекистон

“Марказий Осиё ва Хитой атмосферага чанг чиқариш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради”

Самарқандда қум бўронлари муаммоси муҳокама қилинди.

“Марказий Осиё ва Хитой атмосферага чанг чиқариш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради”

Бугун БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (CRIC-21 UNCCD) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида “Silk Road Samarkand” конгресс залида ялпи мажлис бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Cент-Луис Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ тараққиёти вазири Алфред Проспер, UNCCD CОP15 раиси Ален-Ришар Донваи, Саудия Арабистони Қироллиги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири ўринбосари, UNCCD CОP 16 янги раиси Усама Иброҳим Фақиҳ, UNCCD ижрочи котиби Иброҳим Тиау, ИҲТ Бош котиби ўринбосари Ҳусейн Авни Бижакли ва хорижий делегатлар вакиллари иштирок этди.

 

“Ўзбекистон учун кучайиб бораётган қум ва чанг бўронлари муаммоси ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Чунки мамлакат ҳудудининг катта қисми дашт ва чўллардан иборат. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун барча даражаларда комплекс чора-тадбирлар кўриш керак. Бу масалани Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шахсан назорат қилиб бормоқда, — деди Азиз Абдуҳакимов ўз нутқида. — Марказий Осиё мамлакатлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлари билан биз самарали платформа яратдик. Мессенжерда долзарб масалаларни муҳокама қиламиз, фикр алмашамиз. Бугун мен ушбу платформани кенгайтириш ва қўшни ҳудудлардаги сиёсатчиларнинг кенг доирасини бирлаштиришни таклиф қиламан”.

 

Олий даражадаги тадбир доирасида турли мамлакатлар вазирлари ва атроф-муҳит соҳасидаги етакчиларнинг учрашуви ҳамда ҳукуматлар, БМТ агентликлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида интерактив мулоқот бўлиб ўтди. Иштирокчилар қисқа муҳокама ва маърузачиларга саволлар бериш имкониятига эга бўлдилар.

 

“Қум ва чангдан иборат қора булутларнинг ёпирилиб келиши, йўлидаги ҳамма нарсани ютиб юбораётгани ва куннинг тунга айланиши табиатдаги энг ҳайратланарли манзаралардан биридир. Бу Шимолий ва Марказий Осиёдан Африканинг жануби-ғарбий қисмигача бўлган ҳамма жойда тартибсизликни келтириб чиқараётган хавфли ҳодисадир, — деди БМТнинг чўлланишга қарши кураш бўйича конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиау. — Қум ва чанг бўронлари барқарор ривожланишга эришиш учун катта муаммо туғдирмоқда. Бироқ, бу хавфни янада оғирлаштириш ҳам, бартараф этиш ҳам инсонларнинг қўлида”.

 

Ўз навбатида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ходими Баҳриддин Нишонов ҳаво ифлосланишини мониторинг қилишнинг замонавий тизимлари муҳим эканлигини таъкидлади.

 

“Тадқиқотларга кўра, Марказий Осиё ва Хитой атмосферага чанг чиқариш бўйича дунё миқёсида (Саҳройи Кабир чўлидан кейин) иккинчи ўринда туради – бу умумий миқдорнинг тахминан 20 фоизига тенг. Ўзбекистонда шаҳар ва аҳоли пунктларининг атмосфера ҳавосидаги чанг ва майда дисперс заррачаларнинг кўриш диапазони ва концентрациясини реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи автоматик метеорологик станциялар ва ҳавонинг ифлосланишини автоматик назорат қилувчи станциялар ўрнатилган. Чанг ва қум бўронларини кузатиш ва прогноз қилиш имкониятларини кучайтириш ушбу ҳодисаларнинг салбий оқибатларини камайтиришга ёрдам беради", — деди у.

 

Таъкидлаш жоизки, БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенциясига (UNCCD) кўра, қум ва чанг бўронлари етарлича эътибор берилмаган муаммо бўлиб, ҳозирда дунёнинг баъзи жойларида “сезиларли даражада” кенг тарқалган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Марказий Осиё ва Хитой атмосферага чанг чиқариш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради” | Zamon.uz