Ўзбекистон

"Энди иқлим ўзгаришини инобатга олиб, дунёқарашимизни ҳам ўзгартиришимиз керак"

Президент Тошкентда маҳаллалардаги ободлик ва қишга тайёргарликни кўрди.

"Энди иқлим ўзгаришини инобатга олиб, дунёқарашимизни ҳам ўзгартиришимиз керак"

 

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Ҳабиб Абдуллаев маҳалласида бўлди.

 

Бу маҳаллада 4 минг 400 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Ҳудудда элликка яқин савдо дўконлари ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда. 38 та кўп қаватли уй ва тўртта ижтимоий объектга “Маданиятли ҳудуд” бошқарув сервис компанияси хизмат кўрсатади.

 

Аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча шароитлар яратилган. Жорий йилда оталар чойхонаси, амфитеатр, “Wi-Fi” ҳудуд барпо этилди, ички йўллар ва болалар майдончалари таъмирланди.

 

Масъулларнинг эътибори, аҳолининг ҳамжиҳатлиги сабаб ҳудуднинг манзараси тубдан ўзгарди. “Яшил макон” лойиҳаси доирасида шу кузда 2 минг тупдан ортиқ манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Иккита артизан қудуқ қазилиб, яшил майдонларни суғориш тизими яратилди.

 

Давлат раҳбари шу ерда туман фаоллари, нуронийлар билан суҳбатлашди. Улар ўз маҳаллалари обод бўлгани, энергия тармоқлари таъмирланиб, қишга пухта тайёргарлик кўрилганини айтишди.

 

Президент энергияни тежаш, хонадонлардаги иссиқликни асраш, ҳар бир инсонда бунга дахлдорликни шакллантириш зарурлигини таъкидлади.

 

- Дунёдаги иқлим ўзгаришлари биздан узоқда, деб бўлмайди. Ўтган йилги совуқ буни кўрсатди. Энди иқлим ўзгаришини инобатга олиб, дунёқарашимизни ҳам ўзгартиришимиз керак. Ҳар бир фуқаро «бу менинг уйим, менинг маҳаллам, менинг туманим, менинг Ватаним» деб яшаса, натижа биз кутгандек бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Бу маҳаллада ҳам қиш олдидан ўнта трансформатор таъмирланди, электр симлари алмаштирилди. Кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклар капитал таъмирланди, янги эшиклар ўрнатилди. Уйларнинг ертўласидаги иссиқлик қувурлари янгиланди.

 

Давлат раҳбарига Чилонзор туманига ташриф чоғида берилган топшириқларга мувофиқ қишга кўрилган тайёргарлик ҳақида ахборот берилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Энди иқлим ўзгаришини инобатга олиб, дунёқарашимизни ҳам ўзгартиришимиз керак" | Zamon.uz