Ўзбекистон

Кам таъминланган оилаларга 10 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Давлат бюджетида ижтимоий соҳага яна бир қатор муҳим харажатлар кўзда тутилмоқда.

Кам таъминланган оилаларга 10 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

 

Кеча, 20 ноябрь куни Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. “2024 йил учун давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

 

Мазкур ҳужжат 2024 йил учун Ўзбекистон бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ масалаларни қамраб олган. Консолидациялашган бюджет тақчиллиги 2024 йилда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиз этиб белгиланган бўлиб, 2025-2026 йилларда бу кўрсаткични 3 фоиздан оширмаслик назарда тутилмоқда. 

 

Давлат бюджетида ижтимоий соҳага яна бир қатор муҳим харажатлар кўзда тутилмоқда. Кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдамлар тўлаш учун 10 трлн сўмдан ортиқ, ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оналарга нафақалар тўлаш учун 3,6 трлн сўмдан ортиқ, меҳнатга лаёқатсиз ва зарур иш стажига эга бўлмаган фуқароларга нафақалар учун эса 2,5 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда.

 

ЎзХДП фракцияси аъзоларининг таъкидлашича, ушбу харажатлар аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жамиятда барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади. 

 

Фракция аъзолари кун тартибидаги масалалар юзасидан келтирилган рақамлар, тақдим этилган маълумотлар, савол-жавоблардан келиб чиқиб, келгуси йил учун давлат бюджети лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Кам таъминланган оилаларга 10 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилади | Zamon.uz