Қўқонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув бошланган.

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳолат бугун, 21 ноябрь куни Қўқон шаҳри Амирқулмерган МФЙ ҳудудидаги уйда юз берган. 1972 йилда туғилган фуқаро С.К. ва унинг турмуш ўртоғи Х.К.лар яшаш хонадонининг ётоқхонасида ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Шифохона томонидан тақдим этилган дастлабки хулосада фуқаролар С.К. ва Х.К.ларнинг ўлимига ис газидан ўткир заҳарланиш сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Ҳозирда марҳумларнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Шунингдек, ҳолат юзасидан терговга кадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.







