Қизини калтаклаган маст она реабилитация марказига жойлаштирилди
Маълум бўлишича, аёл муқаддам судланган ва доимий равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилади.

Кеча, 22 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида маст аёл қизини калтаклагани акс этган видеолар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги расмий муносабат билдирди.
Ўрганиш ишлари давомида фуқаро V.A. турмуш ўртоғи билан бирга яшамаслиги, доимий равишда спиртли ичимлик истеъмол қилиши, доимий иш жойига эга бўлмаганлиги сабабли Тошкент шаҳридаги бир қатор туманларда кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг эгалари билан келишиб, уй йўлакларини тозалаб кунлик даромад топиши аниқланган.
Ҳозирги кунда фуқаро V.A. Тошкент шаҳар аёлларни реабилитация ва мослаштириш марказига жойлаштирилган. вояга етмаган В.И Тошкент шаҳар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиб, психолог ва педагоглар томонидан унинг руҳий ҳолатини яхшилаш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда.







