Ўзбекистон

Ўзбекистон энергетика тизими 1 декабрдан 24 соатлик иш тартибига ўтади

Президент Шавкат Мирзиёев энергетика тизимининг қиш мавсумига тайёргарлиги билан танишди.

Ўзбекистон энергетика тизими 1 декабрдан 24 соатлик иш тартибига ўтади

 

Президент Шавкат Мирзиёев энергетика тизимининг қиш мавсумига тайёргарлиги билан танишди.

 

Давлат раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, йил бошида келган аномал совуқдан хулоса қилиб, тизим салоҳияти оширилган. Ички имкониятлар тўла ишга солиниб, тармоқлар модернизация қилинди. Хорижий шериклар билан ҳамкорликда иш олиб борилди. Муассаса, корхона ва турар жойлардаги долзарб масалалар ўрганилиб, бартараф этилди.

 

 

"Бу йил энергетика тизимини яхшилашга барча манбалардан 14,5 триллион сўм бердик. Қандай хомашё, буюм, техника керак бўлса, олиб берилди. Энди соҳа раҳбарлари масъулиятни тўлиқ зиммасига олиб, аниқ режа қилиши ва энергия етказиб беришни кафолатли таъминлаши зарур", – деди президент Шавкат Мирзиёев.

 

Жорий йилнинг ўтган даврида 675 мегаваттли электр қувватлари ишга тушди. Республика бўйича 100 та подстанция, 11,5 мингта трансформатор ва 34 минг километр тармоқлар янгиланди.

 

Аҳоли ва корхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида қўшимча 5 миллиард куб метр кафолатли газ манбалари ҳал қилинди. Ерости омборларида етарлича газ захираси жамланди.

 

Президент совуқ кунларда энергия ресурсларига бўлган талабни кафолатли таъминлаш мутасаддиларнинг ҳисоботини эшитди.

 

Энергетика вазири ажратилган маблағ эвазига жорий йилда қилинган ишлар ва яратилган захира, кунлик истеъмол ва уни таъминлаш мўлжаллари тўғрисида ахборот берди.

 

 

Қайд этилганидек, энергетика тизими 1 декабрдан 24 соатлик иш тартибига ўтади. Яқин ойларда 1 минг 700 мегаваттли 8 та қуёш ва шамол электр станцияси, Сирдарёда 500 мегаваттли газ турбинаси ишга туширилади. Сурхондарёдаги Шарғун конида 900 минг тонна кўмир қазиб чиқариш бошланади.

 

Шунингдек, суюлтирилган газ, мазут, трансформатор, кабел ва бошқа зарур воситаларнинг захираси тайёрлаб қўйилган.

 

 

Давлат раҳбари энергия манбаларини барқарор етказиб бериш, шу билан бирга, тўлов интизомини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Ноқонуний уланишларга чек қўйиш, об-ҳавога қараб, илиқ кунларда энергия ресурсларини иқтисод қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон энергетика тизими 1 декабрдан 24 соатлик иш тартибига ўтади | Zamon.uz