Ўзбекистон

Сурхондарёда бугуннинг ўзида 3-марта зилзила содир бўлди

Ҳар учала силкиниш эпицентри Қумқўрғон туманига тўғри келди.

Сурхондарёда бугуннинг ўзида 3-марта зилзила содир бўлди

 

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида 23 ноябрь тонгидан буён 3 марта ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.

 

Марказ соат 14:36 да 3-бор зилзила рўй берганини маълум қилди. Зилзила координаталари: 37,76 градус шимолий кенглик; 67,69 градус шарқий узунлик. Магнитуда м=3,9. Чуқурлик 10 км. Сезилиш кучи:

 

  • Қумқўрғон туманида 3 балл, 16 км;

  • Шўрчи туманида 2−3 балл, 26 км;

  • Бандихон туманида 2 балл, 31 км;

  • Жарқўрғон туманида 2 балл, 35 км;

  • Қизириқ туманида 2 балл, 42 км.

 

Эслатиб ўтамиз, биринчи силкиниш эрта тонгда — соат 04:28 да қайд этилган. Магнитуда 3,4 ни ташкил этган. Иккинчиси эса соат 14:08 да кузатилди (магнитуда — 3,5). Эътиборли жиҳати, ҳар учала силкинишнинг эпицентри Қумқўрғон туманига тўғри келди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сурхондарёда бугуннинг ўзида 3-марта зилзила содир бўлди | Zamon.uz