Ўзбекистон

Бухородаги тарихий бинога реклама баннери ва «кондиционер» ўрнатилди

Маданий мерос агентлиги ҳолатга муносабат билдирди.

Бухородаги тарихий бинога реклама баннери ва «кондиционер» ўрнатилди

 

Маданий мерос агентлиги ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мутахассислар иштирокида олиб борилган ўрганишлар жараёнида шаҳарда жойлашган маданий мерос объекти ҳисобланган «Турсунжон» мадрасасининг ташқи деворига ҳаво совиткич ва реклама баннери тарихий объектлардан фойдаланиш талабларига зид равишда ўрнатилганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида объектга ўрнатилган ҳаво совиткичи ва реклама баннери олиб ташланди. Шунингдек, бинонинг ҳужрасидан ноқонуний фойдаланиб келаётган фуқарога нисбатан чора кўрилди.

 

Маданий мерос агентлигининг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан келгусида шу сингари ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида объект фойдаланувчиларига тушунтириш ишлари олиб борилди.



Шунингдек, агентлик бу каби ҳолатларга кенг жамоатчиликнинг бефарқ бўлмагани ҳамда маданий мерос объектларини асраб-авайлашга ўз ҳиссаларини қўшаётганликлари учун миннатдорчилик билдирди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Бухородаги тарихий бинога реклама баннери ва «кондиционер» ўрнатилди | Zamon.uz