IBF камари учун жангда Шоҳжаҳон Эргашев техник мағлубиятга учради
Боксчи 6-раундда баҳсни давом эттирмаслигини айтди.

Шоҳжаҳон Эргашев бугун Халқаро бокс федерацияси (IBF) камари учун Пуэрто-Рико вакили Сабриэль Матиасга қарши жанг қилди.
Жангнинг 6-раундига келиб Шоҳжаҳоннинг бурчаги баҳсни давом эттирмаслигини билдирди.
Ушбу вазиятгача Шоҳжаҳон 1-раундни ўз фойдасига ҳал қилган. Қолган 4 та раундда ҳакамлар Матиаснинг ғалабасини қайд этишган.
Шу тариқа Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. IBF камари ўз эгаси, пуерто-риколик Сабриэл Матиасда қоладиган бўлди.







