“Антиструмин” иши бўйича 3 мансабдор аёл қамалди
Ҳозирда улар тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.

Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов “Антиструмин” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши юзасидан маълумот берди.
7 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Бош прокурор ўринбосарининг Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди ва 257-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчилар ва Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган Н. А., Ф. Х. ҳамда 16 ноябрь куни Бош прокурор ўринбосарининг Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди ва 257-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланган Х. Г. га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномалари тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилди.
Суднинг 2023 йил 7 ва 16 ноябрь кунларидаги ажримлари билан Бош прокурор ўринбосарининг илтимосномалари қаноатлантирилиб, гумон қилинувчилар Н. А., Ф. Х. ва Х. Г.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланди.







