Ўзбекистон

Коррупцияга қарши янги тизим жорий этилмоқда

Бу бўйича Президент фармони қабул қилинди.

Коррупцияга қарши янги тизим жорий этилмоқда

"Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони қабул қилинди.

 

Фармон билан 9 та устувор йўналиш, 30 та чора-тадбирлардан иборат Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023–2024 йилларга мўлжалланган давлат дастури тасдиқланди.

 

2023 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидаги маълумотлар очиқ элон қилиб борилади:

 

—«Ҳаж» тадбирига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбати;

 

—болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун берилган аризалар навбати;

 

—бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар;

 

—нодавлат нотижорат ташкилотларига ажратилган грант ва ижтимоий буюртма лойиҳалари ва бажарган ишлари юзасидан ҳисоботлари.

 

Шунингдек, жараёнларни интернет тармоғида жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади:

 

—фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун Илмий кенгаш томонидан ўтказиладиган диссертация ҳимояси;

 

—барча академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари, махсус академик лицейлар (“Темурбеклар мактаблари” ҳарбий-академик лицейларининг тест жараёнлари), шунингдек, президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларига кириш имтиҳонлари;

 

—олий таълим муассасалари базасидаги ҳарбий кафедраларга қабул қилишдаги саралаш танловлари.

 

Давлат идораларининг Ишонч телефонлари фаолияти самарадорлиги мониторинг қилиб борилади ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тақдимнома киритилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.