Ўзбекистон

Кўзи ожизлар учун “гапирувчи”китоблар платформаси яратилди

Унда 500 та аудио китоб ва 300 та радио спектакль тақдим этилади.

Кўзи ожизлар учун “гапирувчи”китоблар платформаси яратилди

30 ноябрь куни Ёшлар ишлари агентлиги матбуот-клуби залида кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва бепул аудиокитобларнинг биринчи онлайн кутубхонаси — Kitob Plus лойиҳасининг гибрид форматдаги тақдимоти бўлиб ўтади.

 

Ҳозирда Ўзбекистонда 70 мингдан ортиқ кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар бўлиб, улар ҳар куни ахборотдан фойдаланиш ва махсус технологияларнинг етишмаслиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда. Таъкидланишича, "Гапирувчи" китоблар – аудиокитоблар - кўзи ожиз ва заиф кўрувчи инсонлар ҳаётида алоҳида аҳамиятга эга.

 

Ўзбекистонда аудиокитоблар бозори босқичма-босқич ривожлана бошлаганига ва аудиокитобларни тинглаш учун турли мобил иловалар ишлаб чиқилаётганига қарамай, мавжуд аудиокитоб платформалари қимматлиги ва кўзи ожизлар эҳтиёжларига мослаштирилмаганлиги сабабли кўриш бўйича ногиронлиги бор кўплаб одамлар учун улардан фойдаланишга турли хил тўсиқлар бор.

 

Шу пайтгача кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар учун аудиокитобларни очиқ ва қулай форматларда бирлаштирган ягона онлайн платформа мавжуд эмас эди.

 

Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад – Ўзбекистондаги кўриш бўйича ногиронлиги бор шахслар учун барча аудиокитоблар, радио спектакллар ва бошқа аудио материалларни бир жойда жамлайдиган, қулай ва бепул веб-сайт ва унинг "Kitob Plus" мобил иловасини яратишдан иборат.

 

Лойиҳанинг дастлабки босқичларида бугунги кунда кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун камида 500 та аудио китоб ва 300 та радио спектакль тақдим этилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Кўзи ожизлар учун “гапирувчи”китоблар платформаси яратилди | Zamon.uz