Сиёсат

Yangi IES yiliga 1,1 milliard kubometr tabiiy gazni tejash imkonini beradi

Шавкат Мирзиёев йирик энергетика лойиҳаларига старт берди.

Yangi IES yiliga 1,1 milliard kubometr tabiiy gazni tejash imkonini beradi

 

 

Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь куни Саудиянинг етакчи “ACWA Power” компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳалар — Сирдарё вилоятида 1500 мегаватт қувватли замонавий буғ-газ электр станциясини тармоққа улаш ҳамда Тошкент вилоятида “яшил водород”ни “пилот” тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаш маросимида иштирок этди.

 

Таъкидлаш жоизки, Сирдарёдаги қиймати 1,1 миллиард доллар бўлган иссиқлик электр станцияси лойиҳаси 3 миллиондан зиёд хонадон ва юзлаб саноат корхоналарининг электр энергиясига эҳтиёжини таъминлашга имкон беради.

 

 

Бундан ташқари, минтақамизда илк бор “яшил водород” ишлаб чиқариш бўйича ўхшаши йўқ корхона ташкил этилмоқда. Ушбу “пилот” лойиҳа доирасида мамлакатимизда биринчи босқичда 3 минг тонна водород ишлаб чиқарилади ва кейинчалик минерал ўғитларга қайта ишланади, шунингдек, 52 мегаваттлик шамол электр станцияси қурилади.

 

Умуман, “ACWA Power” компанияси иштирокида Ўзбекистонда 7,5 миллиард долларлик йирик энергетика лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

 

 

Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши 2030 йилга бориб 25 гигаватт қайта тикланувчи энергия қувватларини яратиш, 4,5 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш ва атмосферага зарарли моддалар ташланмаларини 3 миллион тоннагача қисқартириш имконини беради.

 

custom img

Ўзбекистон ТИВ Украинани мустақиллик куни билан табриклади

“Украинадаги барча дўстларимизни Мустақиллик куни билан самимий табриклаймиз!” – дейилади вазирликнинг Х'даги саҳифасида.

custom img

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга анъанавий ўзбек айвонларини совға қилди

Доналд Трамп уларни Америка халқи номидан қабул қилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Президент Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи куни тадбирларида қатнашиш учун Бухоро шаҳрига борди.

custom img

Илҳом Алиев рафиқаси билан Бухорога жўнаб кетди

Олий мартабали меҳмонни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери, Тошкент шаҳар ҳокими ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон раҳбари Тоқаевни Қозоғистон тарихида илк бор бир палатали Қурултойга сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

custom img

“Бугун биз бутунлай бошқача Ўзбекистонни кўриб турибмиз” — Илҳом Алиев

Озарбайжон Президенти Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги тараққиёти ва Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳотларга юқори баҳо берди.

custom img

Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари учрашуви бўлиб ўтди

Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева Ислом цивилизацияси марказидаги тарихий экспозициялар, жумладан, Усмон Мушафи билан танишди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Низомий номидаги Педагогика университетининг янги кампусини очди

Мажмуада жами 20 минг нафар талабага мўлжалланган ўқув бинолари ҳамда 5 минг ўринли талабалар турар жойлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"