Ўзбекистон

Ташкилот ва идораларнинг ишонч телефонлари “сирли мижоз” тадбири асосида ўрганилади

Президент фармони билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига янги вазифа юклатилмоқда.

Ташкилот ва идораларнинг ишонч телефонлари “сирли мижоз” тадбири асосида ўрганилади

 

Ўзбекистондаги ташкилот ва идораларнинг "Ишонч телефонлари" фаолияти “Сирли мижоз” тадбири асосида ўрганилади. 

 

Ҳужжат билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат органларидаги ишонч телефонларининг доимий равишда ишлаб туришини текшириш учун “Сирли мижоз” тадбири асосида ўрганиш вазифаси юклатилмоқда.

 

Бунда ишонч телефонларининг (Call-марказ) ҳамда давлат ташкилотларининг ўз расмий веб-сайтларида эълон қилинган телефон рақамларининг доимий равишда ишчи ҳолатдалиги, маълумотлар алмашинуви самарадорлиги, қайта алоқанинг мавжудлиги, шу жумладан, тезкорлиги ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши даражасини текшириш ишлари олиб борилади.

 

Агентликнинг масъул ходимлари томонидан алоқа воситаларидан (телефон қўнғироқлари, электрон почта ва бошқа алоқа каналлари) фойдаланган ҳолда масофавий тартибда ўтказилади.

 

“Натижалар бўйича давлат органлари ва ташкилотларига ўзининг очиқликни таъминлашга оид фаолиятини яхшилаш ҳамда такомиллаштириш учун кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома юборилади”, — дейилган ҳужжат матнида.

 

Бунда қуйидагилар тақиқланади:

 

“Қайта алоқанинг сирли мижози” тадбирини ўтказишда ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириш ва ундаш, шу жумладан, низоли, баҳсли ҳолатларни ва камчиликларни сунъий равишда келтириб чиқариш;

“Қайта алоқанинг сирли мижози” тадбирини ўтказишда Агентлик масъул ходимларидан ташқари бошқа шахслардан фойдаланиш;

ўрганиш объектига ташриф буюриш.

 

Тадбир натижалари бўйича аниқланган камчиликлар вазирлик ва идоралар ходимларини жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди, иш берувчи томонидан шахсий ташаббус кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ташкилот ва идораларнинг ишонч телефонлари “сирли мижоз” тадбири асосида ўрганилади | Zamon.uz