Ўзбекистон

Тошкентда мактаб ўқувчиси, Янгийўл туманида эса аёл ток уриши оқибатида вафот этди

Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ матбуот котиби маълум қилди.

Тошкентда мактаб ўқувчиси, Янгийўл туманида эса аёл ток уриши оқибатида вафот этди

 

Юнусобод туманидаги 99-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси очиқ турган электр токи симига тегиб кетиши оқибатида вафот этди.

 

Бола мактабни ёритувчи чироқ устунидаги очиқ бўлган электр симига тегиб кетган ва ток уриши оқибатида воқеа жойида вафот этган.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга кўра, воқеа кеча тунда юз берган.

 

Шунингдек, Тошкент вилоятида бир аёл узилиб кетган электр симига тегиб кетиши оқибатида вафот этган.

 

Айтилишича, Янгийўл тумани “Нуробод” маҳалласидаги янги ўтказилган электр энергияси сими узилган. Жорий йилнинг 26 ноябрь куни соат 16:00 лар атрофида аёл шу симга тегиб кетган ва куйиш жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган.

 

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, аёл кеча, 27 ноябрь куни шифохонада вафот этган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.