Сиёсат

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги янги элчиси тайинланди

У шу пайтга қадар ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги янги элчиси тайинланди

 

Бугун, 30 ноябрь куни Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Каромидин Гадоев Малайзия пойтахти Куала-Лумпурга етиб борди.

 

Каромидин Гадоев 2018—2023 йилларда Куала-Лумпурдаги дипломатик миссияга раҳбарлик қилган Равшан Усманов ўрнини эгаллади.

 

Дипломат 1964 йилда Бухоро вилояти Кумушкент қишлоғида туғилган. У Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) география факультетини тамомлаган. География фанлари номзоди илмий даражаси ва биринчи даражали маслаҳатчи дипломатик мартабасига эга.

 

У 1995 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, жумладан, марказий аппаратда, Ўзбекистоннинг НАТОдаги миссияси ва Брюсселдаги элчихонада турли лавозимларда ишлаган.

 

Шу кунга қадар ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

custom img

Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси делегациясини қабул қилди

Учрашув якунида икки мамлакат ишбилармонлик миссияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этишга келишиб олинди.

custom img

Ўзбекистон ТИВ Украинани мустақиллик куни билан табриклади

“Украинадаги барча дўстларимизни Мустақиллик куни билан самимий табриклаймиз!” – дейилади вазирликнинг Х'даги саҳифасида.

custom img

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга анъанавий ўзбек айвонларини совға қилди

Доналд Трамп уларни Америка халқи номидан қабул қилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Президент Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи куни тадбирларида қатнашиш учун Бухоро шаҳрига борди.

custom img

Илҳом Алиев рафиқаси билан Бухорога жўнаб кетди

Олий мартабали меҳмонни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери, Тошкент шаҳар ҳокими ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон раҳбари Тоқаевни Қозоғистон тарихида илк бор бир палатали Қурултойга сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

custom img

“Бугун биз бутунлай бошқача Ўзбекистонни кўриб турибмиз” — Илҳом Алиев

Озарбайжон Президенти Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги тараққиёти ва Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳотларга юқори баҳо берди.

custom img

Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари учрашуви бўлиб ўтди

Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева Ислом цивилизацияси марказидаги тарихий экспозициялар, жумладан, Усмон Мушафи билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"