Ўзбекистон

Андижондаги ҳибсхонада аёл ходимлар томонидан калтаклангани айтилмоқда

Ҳолат юзасидан Омбудсман вакили маълумот берди.

Андижондаги ҳибсхонада аёл ходимлар томонидан калтаклангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги 3-Тергов ҳибсхонасида ходимлар маҳбус О.Ғуломовани 1 ойлик чақалоғи билан уриб, тепиб, турли хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилаётганлари ҳақида хабар эълон қилинди. Мазкур ҳолат бўйича Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили жамоатчилик вакиллари билан биргаликда 3-сон Тергов ҳибсхонасида ўрганишлар олиб борган.

 

Қайд этилишича, маҳбус О.Ғуломова билан суҳбат давомида у ижтимоий тармоқда тарқатилган хабарни тасдиқлаб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига шикоят ёзган. Фақатгина О.Ғуломова фарзанди олиб қўйилганлигини ва ўзи тинчлантириш хонасига жойлаштирилганлигини тасдиқламаган. Фарзанди доим ўзи билан бирга бўлган ва тинчлантириш хонасига жойлаштирилмаган.

 

Шунингдек, ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида О.Ғуломова билан бир камерада сақланаётган 3 нафар шахс билан ҳам суҳбат ўтказилиб, улардан ҳам ҳолат юзасидан тушунтиришлар олинган.

 

Шу куни ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси ўтказилиб, экспертиза натижасига кўра, О.Ғуломованинг баданида тан жароҳатлари аниқланмаган.

 

Тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқишлик учун вилоят прокуратурасига юборилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижондаги ҳибсхонада аёл ходимлар томонидан калтаклангани айтилмоқда | Zamon.uz