Ўзбекистон

Энди “Yandex Gо” ҳам солиқ тўлайди

У Солиқ қўмитаси томонидан қўйилган талабларни бажармоқда.

Энди “Yandex Gо” ҳам солиқ тўлайди

1 декабрдан бошлаб Yandex го хизмати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқ резиденти – “YandexGo UB” МЧЖ юридик шахс томонидан тақдим этилмоқда. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.

 

Энди Yandex Go хизмати ўз ҳисоб-китобларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари асосида юритади, бирламчи ҳужжатларни ва солиқ ҳисоботларини тақдим этади ҳамда белгиланган солиқларни тўлайди.

 

Шу билан бирга, Yandex Gо хизматини фискал маълумотлар оператори билан интеграциялаш бўйича ишлар якунланди.

 

Ўзини ўзи банд қилган шахслар ва юридик шахслар мазкур сервис ёрдамида ташиш хизматини кўрсатганда мижозларга фискал чек бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.

 

Шу тариқа, Yandex Gо ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш бўйича Солиқ қўмитаси томонидан қўйилган талабларни бажармоқда.

 

Шунингдек, MyTaxi ва Uklon хизматларининг фискал маълумотлар оператори билан интеграциялаш ишлари ҳам якунланган. Яқин кунларда улар орқали кўрсатилган ташиш хизматлари учун тўловларни фискаллаштириш кутилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.