Тошкентда автобус йўлагида юрган машиналарга жарима қўллаш бошланди
ЙҲХХ ҳайдовчиларни жаримадан огоҳлантирди.

Тошкентда автобус учун алоҳида ажратилган йўлаклардан ҳаракат қилган автомобилларга жарима қўллаш бошланди.
Йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракати учун мўлжалланган ("А" ҳарфи чизилган) тасмаларга сабабсиз ўтиб тўхтаган, ҳаракатланган, автобусларнинг ҳаракатига халақит берган, қолдириб кетилган транспорт воситаларини махсус камералар қайд этишни бошлади.
Қоидани бузганларга нисбатан белгиланган тартибда жарима қўлланмоқда.







