Учта заправка давлатга 34 млрд зарар етказди
2 та ҳолат Тошкент вилоятида аниқланган.

Пойтахт ва Тошкент вилоятида 3 та газ заправка давлатга 34,6 миллиард сўмлик зарар етказди.
Аниқланишича, Бектемир туманидаги битта, Юқори Чирчиқдаги 2 та АГТКШ газдан ноқонуний фойдаланиб келган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатига 34 миллард 600 миллион сўмлик зарар етказилган.
Қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим этилган.







