Ўзбекистон

Адлия вазирлиги қарғиш учун жавобгарлик белгиланаётганини рад этди

Таъкидланишича, 4 декабрь куни ижтимоий тармоқларда «қарғиш учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда» мазмунидаги хабарлар тарқатилиб, гўёки Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида худди шу мазмундаги ҳужжат лойиҳаси муҳокамага қўйилгани кўрсатилган.

Адлия вазирлиги қарғиш учун жавобгарлик белгиланаётганини рад этди

 

Таъкидланишича, 4 декабрь куни ижтимоий тармоқларда «қарғиш учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда» мазмунидаги хабарлар тарқатилиб, гўёки Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида худди шу мазмундаги ҳужжат лойиҳаси муҳокамага қўйилгани кўрсатилган. Бироқ ушбу ҳавола устига босилганда, бундай саҳифа мавжуд эмаслигини англатувчи «404» ёзуви чиқиб келади.

 

Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмаслиги, ушбу мазмундаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқарилмаганини билдирди.

 

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган лойиҳаларга тизим томонидан автоматик равишда тегишли идентификация (ID) рақами берилади ва ушбу ID рақам ҳаволада акс этади.

 

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси»ни аниқлаш бўйича республика танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасига тизим томонидан 83183 ID рақами берилган ва бу тегишли ҳаволада ҳам акс этган», — дейилади хабарда.

 

Вазирлик мулозими ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва канал маъмурларидан ёлғон ва нохолис, текширилмаган ахборотларни жамоатчиликка тарқатиш орқали фуқароларимизда турли хил тушунмовчиликларни келтириб чиқаришга йўл қўймасликни сўраган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.