Ўзбекистон

Бўкада терговдаги фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган ИИБ ходимлари 8,5 йилгача қамалди

Тошкент вилояти Бўка туманида терговга жалб қилинган гумондор — 36 ёшли фуқарога қийноқ қўлланиб, унинг ўлимига сабаб бўлган 4 нафар ИИБ ходими турли муддатларга озодликдан маҳрум этилди.

Бўкада терговдаги фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган ИИБ ходимлари 8,5 йилгача қамалди

 

2023 йилнинг 3 июн куни Юқори Чирчиқ туманида яшаган, 1987 йилда туғилган фуқаро бир қатор ўғрилик жиноятларини содир этишда гумонланиб, процессуал тартибда ушланган ҳамда Бўка тумани ИИБдаги “Фуқароларни вақтинча сақлаш хонаси”га жойлаштирилган. Шу куни соат 23:30да гумонланувчининг соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли тез-тиббий ёрдам хизмати чақиртирилиб, шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан касалхонада вафот этган.

 

Аниқланишича, 3 июн куни соат тахминан 22:00 да гумонланувчи Бўка тумани Жиноят қидирув бўлимининг тезкор ходимлари томонидан процессуал тартиб бузилган тарзда махсус сўров хонасига эмас, балки хизмат хонасига олиб чиқилиб, у билан бошқа жиноятга алоқадорлиги бўйича суриштирув ўтказилган. Жараёнда фуқаронинг соғлиғи ёмонлашиб, кейинчалик ўлими юз берган. Тайинланган бирламчи суд-тиббий экспертизасининг ташхисига кўра фуқаронинг танасида тан жароҳатлари борлиги аниқланган.

 

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 235-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, воқеага алоқадор бўлган 2 нафар тезкор ходим ҳибсга олинган.

 

Мазкур иш ортидан хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган бир қатор ИИБ масъуллари лавозимдан олинган. Бундан ташқари, мазкур салбий ҳолатга алоқадор бўлган тезкор ходимлар ички ишлар органлари тизимидан бўшатилган.

 

Дастлабки экспертиза хулосалари ИИБ ходимлари марҳумнинг қорин соҳасига ургани ва бўйин қисмидан бўғиб қийнаганини кўрсатган.

 

Маълумотда келтирилишича, марҳумда кўкрак қафаси чап томонлама 5-қовурғанинг тўш соҳасига бирикиб, ёпиқ синиши, атроф тўқималарига қон қуйилиши, қорин парда ости, ингичка ичак ва ичак тутқичларига кўп миқдорда қон қуйилишлари, бўйиннинг қалқонсимон тоғай ва тил ости суяги соҳалари тўқималарига қон қуйилиши каби жароҳатлар аниқланган. 

 

2023 йилнинг 1 декбарь куни жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ тумани судида ИИБ ходимларига ҳукм ўқилди.

 

Ҳукмда кўринишича, фуқаронинг ўлимида 4 нафар ходим айбдор деб топилган. Улар Бўка тумани ИИБ ЖҚБ бошлиғи бўлган 37 ёшли Ж.С., бўлимнинг тезкор вакиллари – 38 ёшли Д.Ж. ҳамда 31 ёшли Ш.Ғ., шунингдек, Бўка тумани ИИБ профилактика инспектори, 31 ёшли С. Т.

 

Ҳукмда Ж.С., Д.Ж., Ш.Ғ. ва С.Т. судда уларга нисбатан эълон қилинган айбга иқрор бўлмагани, аммо уларнинг мазкур жиноятни содир этганликдаги айблари суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, экспертиза хулосалари билан ўз тасдиғини топгани ёзилади. 

 

Суд ҳукми билан Ж.С.га 7 йил, Д.Ж. ва Ш.Ғ.га 8 йил 6 ойдан ва С.Т.га 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, судланувчиларнинг барчаси 3 йил муддатга ички ишлар органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Бўкада терговдаги фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган ИИБ ходимлари 8,5 йилгача қамалди | Zamon.uz