Мактабдаги дарсликда “онлайн казино” рекламаси чиқди
Ҳолатга вазирлик расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда мактаблардаги рус тили дарслигида казино рекламаси аниқлангани бўйича хабарлар тарқалди. Ҳолатга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.
2022 йилда чоп этилган 10-синф рус тили дарслигидаги QR-код ҳаволаси шу пайтга қадар тўғри бўлган ва дарс топшириқларига йўналтирган.
Бугунги кунда QR-кодга боғланган сайт бузиб кирилган.
Вазирлик томонидан 10-синф рус тили дарслигидаги машқларни бажариш учун ҚР-код орқали кирилганда пайдо бўлаётган “онлайн казино” ҳаволасига кириш имкониятини чеклаш бўйича тегишли соҳа ташкилотларига мурожаат қилинган







