Ўзбекистон

Ўзбекистонда илк бор “Болалар сайёҳлик базаси” очилди

Бу ерда болалар туризмини ривожлантиришга қаратилган тўгараклар йўлга қўйилади.

Ўзбекистонда илк бор “Болалар сайёҳлик базаси” очилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ташаббуси билан Наманган вилоятида 150 ўринли “Болалар сайёҳлик базаси” фойдаланишга топширилди.

 

Сайёҳлик базасининг очилишига 14 та ҳудуддан 98 нафар ўқувчи саёҳатга олиб келинди.

 

Сайёҳлик базасини қуришдан асосий мақсад ўқувчиларга ўлка тарихини яқиндан таништириш, жойларда болалар туризмини ривожлантириш орқали замонавий тўгараклар фаолиятини йўлга қўйишдан иборат.

 

“Болалар сайёҳлик базаси” очилиш маросимида Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев ҳамда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовлар иштирок этди.

 

“Болалар сайёҳлик базалари” фаолияти Самарқанд, Қарши, Бухоро ва Хива шаҳарларида ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган.

 

Намангандаги сайёҳлик базасини қуриш учун республика бюджетидан 7,8 млрд сўм маблағ ажратилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда илк бор “Болалар сайёҳлик базаси” очилди | Zamon.uz