Сиёсат

Сенат раиси Парламентлараро иттифоқ бош котиби билан музокара ўтказди

Унда Олий Мажлис Сенати ва Парламентлараро иттифоқ ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Сенат раиси Парламентлараро иттифоқ бош котиби билан музокара ўтказди

 

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Дубай шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (СОР-28) доирасидаги парламент йиғилишида Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

 

Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Ўзбекистоннинг халқаро майдонда илгари сураётган ташаббуслари нафақат минтақа, балки жаҳон ҳамжамияти учун ҳам муҳим эканини таъкидлаб ўтди.

 

Ўзбекистон долзарб масалаларни ҳал этишда парламентларнинг ҳамжиҳатлигини бир нуқтада бирлаштирадиган майдонга айланиб бораётгани, ўтган йили Тошкентда ПАИга аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити ҳар томонлама самарали бўлганига эътибор қаратди.

 

Парламентлар Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш жараёнининг иштирокчилари ҳисобланишини, жорий йилнинг 30 ноябрь куни Тошкентда ўтган Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича II Глобал форум бу борада барча давлатлар учун ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро тажриба алмашишда муҳим платформа бўлганини алоҳида қайд этди.

 

Мулоқот якунида томонлар ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларни давом эттиришга келишиб олдилар.

 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Сенат раиси Парламентлараро иттифоқ бош котиби билан музокара ўтказди | Zamon.uz