Ўзбекистон

Энди техникумларда кредит-модуль жорий этилади

Бу бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Энди техникумларда кредит-модуль жорий этилади

 

Ҳукумат қарори билан техникумларда кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга кўра, техникумларда кредит-модуль тизимида ўқув жараёни кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа моделига (European Credit Transfer and Assumulation System – ESTS) мувофиқ ташкил қилинади. Кредит-модуль тизими жорий этиладиган таълим дастурлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади.

 

Ўқув йили давомийлиги таълим дастури асосида белгиланади. Академик давр давомида ўқувчи томонидан тўпланиши лозим бўлган кредитлар миқдори ўқув режасида кўрсатилган мажбурий ва танлов фанларни ўз ичига олади.

 

Ўқувчи бир ўқув йилида камида 60 кредит тўплаши зарур. Техникумларда ўқув юкламасининг ҳажми ўқув режаси асосида белгиланади.

 

Кредит-модуль тизимида 1 кредит ўртача 25-30 академик соат ҳисобидаги ўқув юкламасига тенг қилиб олинади. 

 

Бунда ўқувчи муайян фандан тегишли кредитларни тўплаши учун белгилаб олинган миқдордаги ўқув юкламасини ўзлаштириши зарур.

 

Ўқув юкламаси аудитория соати ва мустақил таълим соатига бўлинади. Таълим дастури ўқув йили учун ўқувчи томонидан, қоида тариқасида, бир семестрда 30 кредит, бир ўқув йилида 60 кредит тўплаши инобатга олиниб ишлаб чиқилади.

 

Академик қарздор ўқувчиларнинг ташаббуси билан мавжуд академик қарзларни топшириш техникумда таътил вақтида пулли асосда ташкил этилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Энди техникумларда кредит-модуль жорий этилади | Zamon.uz