Ўзбекистон

"Тошкент-Самарқанд" пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди

Лойиҳа халқаро стандартларга жавоб берадиган 305 км узунликдаги автомобиль йўли 6 тасмали «Автомагистраль» талаблари асосида қурилади.

"Тошкент-Самарқанд" пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди

 

Лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий ҳужжатини ишлаб чиқиш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан 350 минг доллар миқдорида грант маблағлари ажратилган.

 

Ушбу маблағлар ҳисобидан Австриянинг “ILF Consulting Engineers Austria GmbH” компанияси томонидан лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилган. Ушбу ҳужжатни ишлаб чиқиш мақсадида Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 1,5 млн евро миқдоридаги маблағлар ажратилди.

 

Вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси хабарига кўра, ўтказилган тендер савдо натижаларига кўра Туркиянинг ПРОЯПИ компанияси ғолиб деб топилиб, 1 миллион еврога тенг бўлган шартнома имзоланган. Бугунги кунга қадар консультант томонидан дастлабки ҳисобот ва инвестисия олди ўрганиш лойиҳаси тақдим этилган ҳамда ишчи гуруҳ томонидан қабул қилинган. Лойиҳанинг умумий узунлиги 305 километрни ташкил қилмоқда.

 

Лойиҳа халқаро стандартларга жавоб берадиган 305 км узунликдаги автомобиль йўли 6 тасмали «Автомагистраль» талаблари асосида қурилади. Шунингдек, ҳамма туташма ва иншоотлар устидан янги кўприк ва йўл ўтказгичлар қуриш ҳамда интеллектуал транспорт тизимини ўрнатиш кўзда тутилган.

 

"Тошкент-Самарқанд" пуллик автомобиль йўли қурилиши натижасида ҳаракат жадаллиги тақсимланишига олиб келади. Йўл қопламасининг юк кўтариш қобилияти халқаро стандартлар бўйича 13 тонна ҳисобида амалга оширилади ҳамда автомобиль йўлининг хизмат қилиш муддати 25 йил этиб белгиланган.

 

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

custom img

Томди туман суди раиси лавозимига мажбуран тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Судьялар олий кенгаши унинг тайинлови ЙТҲ билан боғлиқ экани ҳақидаги тахминларни асоссиз деб атади.

custom img

Президент “Тилло домор” корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан танишди

Корхонада 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, йилига қарийб 100 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланади.

custom img

Урганч халқаро аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 300 нафардан 1 минг 300 нафаргача ортади

Президент Урганч халқаро аэропортининг расмий делегациялар учун мўлжалланган янги терминалини кўздан кечирди.

custom img

Омскдаги ёнғинда жароҳатланган икки ўзбекистонликнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

Улардан бири сунъий нафас олиш аппаратига уланган, иккинчиси ҳам реанимация бўлимида даволанмоқда.

custom img

Муддатли тўлов хизматлари операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Банклар ва микромолия ташкилотларидан ташқари, муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар оператор деб эътироф этилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"