Ўзбекистон

Президент Тошкентдаги маҳаллаларга борди

Давлат раҳбари мутасаддилар билан мулоқот қилган.

Президент Тошкентдаги маҳаллаларга борди

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли яшаш шароитлари, қишга тайёргарлик ва ободончилик ишларини кўриш мақсадида Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда бўлди.

 

Дастлаб «Тошкент иссиқлик маркази» корхонасининг Учтепа туманидаги иссиқлик маркази бориб кўрилди. Давлат раҳбари бундан роппа-роса бир йил олдин бу ерга келганида аҳвол жуда аянчли эди. Бу марказ 1969 йилда қурилган, шундан буён капитал таъмирланмаган. Қозонхона ҳам, тармоқлар ҳам эскирган эди. Ўтган қишда ҳаво кескин совиган пайтларда иссиқлик ишлаб чиқариш муаммо бўлганди. Шу боис Президент тармоқларни таъмирлаш ва барқарорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берган эди.

 

Бу галги ташриф чоғида мутасаддилар шу ҳақда ахборот берди. Берилган топшириқлар тўла амалга оширилган. Мажмуа қозонхонаси жами 700 Гкал қувватга эга, мингдан ортиқ кўп қаватли уй ва 400 дан зиёд ижтимоий муассасаларга иссиқлик етказиб беради.

 

Жорий йилда мазут хўжалиги ва сиғимлари қурилиб, қозонларнинг иккитаси аралаш шаклда – газ ва мазутда ишлашга мослаштирилган. Булар натижасида қозонхона ва тармоқ совуқ ҳароратда ҳам барқарор ишлайди. Бундай пайтларда захираланган мазутдан ишлатилади. Қувурлар изоляцияси мустаҳкамлангани учун иссиқлик йўқотилиши ҳам камайган.

 

Давлат раҳбари шу ерда Тошкент шаҳри ва Учтепа тумани мутасаддилари билан мулоқот қилди. Маҳаллалардаги янги “еттилик” тизими фаолиятини самарали йўлга қўйиш, ижтимоий масалаларни аҳоли талаби асосида жойларнинг ўзида ҳал этиб, одамларни рози қилиш зарурлиги таъкидланди.

 

Жумладан, қишга тайёргарлик бўйича кўрилган чораларни ҳам одамлар сезиши керак. Иссиқлик марказлари ва тармоқлардаги мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этиб бориш, бино ва хонадонларда иссиқликни асраш долзарб вазифа экани қайд этилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Тошкентдаги маҳаллаларга борди | Zamon.uz