Талабаларга поезд чиптаси учун чегирма эълон қилинди
"Афросиёб" электропоезди чипталари бундан мустасно.

"Ўзтемирйўлйўловчи" республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун 50 фоизлик чегирмаларни эълон қилди.
Чегирмалар 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январигача бўлган даврда барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездлар чипталари учун амал қилади.
Фақат SV/VIP класс вагонлари ва юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоезди чипталари бундан мустасно.







