Ўзбекистон

Пахта олди-сотдиси бўйича янги тизим жорий этилади

Шунингдек, пахта толасининг нархи энди Нью-Йорк биржасидаги нархга қараб белгиланади.

Пахта олди-сотдиси бўйича янги тизим жорий этилади

Президентнинг "Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони эълон қилинди.

 

Унга кўра, 2024 йил ҳосилидан бошлаб пахта хомашёсини етиштирувчи хўжаликлар ва кластерлар ўртасида пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг “пахта хомашёси секцияси”да ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра тузилади.

 

Фьючерс шартномасига мувофиқ етказиб берилиши лозим бўлган ҳажмдан ортиқча етиштирилган, шунингдек, кластер билан фьючерс шартномаси тузмаган ҳолда, ўз маблағлари, шу жумладан жалб қилинган маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобига етиштирилган пахта хомашёси етиштирувчилар томонидан биржа орқали тадбиркорлик субъектларига сотилади ёки қайта ишланади. Бунда, фьючерс шартномаси бўйича ортиқча етиштирилган пахта хомашёси фьючерс шартномаси тузилган кластерга тўғридан-тўғри сотилиши мумкин.

 

Пахта хомашёсини қайта ишлашдан олинган пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотлар (чигит, линт ва ўлик пахта) тўлиқ ҳажмда биржа орқали сотилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Пахта олди-сотдиси бўйича янги тизим жорий этилади | Zamon.uz